Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-05-25

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

04
Фарғона вилояти юридик коллежида ўқишга мархамат

       Фарғона вилояти юридик коллежида  2018-2019 ўқув йили учун тўлов-шартнома асосида ўқишга кириш истагида бўлган шахслардан ҳужжат қабул қилиш бошланди.  
       Ҳужжатлар Фарғона вилояти юридик коллежи биносида қабул қилинади, дам олиш куни – якшанба.
Мурожаат учун телефонлар: (873)226-41-26; 226-45-52

03
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Фарғона вилояти юридик коллежи 2018-2019 ўқув йили учун ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича умумий ўрта маълумот (11 синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга шахсларни тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилади.
Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2018 йил 1 октябрдан 25 октябргача амалга оширилади.
Абитуриентлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
- юридик коллеж директори номига ариза;
- умумий ўрта (11-синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан, меҳнат дафтарчаси (асл нусхаси);
- 3,5 x 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
- 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
- паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.
Паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.
Ҳужжатлар Фарғона вилояти юридик коллежи биносида қабул қилинади, дам олиш куни – якшанба.
Мурожаат учун телефонлар: 241-75-30, (873)226-41-26; 226-45-52

25
“Энг фаол юридик хизмат ходими”

  Фарғона вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан жорий йилнинг 25 сентябрь куни Фарғона вилояти давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимлари ўртасида “Энг фаол юридик хизмат ходими” танлови ўтказилди. Танловда давлат органлари ва ташкилотларида фаолият олиб бораётган 7 нафар юридик хизмат ходимлари ўзларига юклатилган вазифалар асосида ишлаб чиқилган 5 та шарт бўйича иштирок этишди. Мазкур танловда фахрли биринчи ўринни Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси юрисконсульти С.Эсаналиев, иккинчи ўринни  Ўзбекистон туман тиббиёт бирлашмаси юрисконсульти Х.Отажонов ва учинчи ўринни Тошлоқ туман ҳокимлиги бош юрисконсульти М.Юлдашевлар эгалладилар. Танлов ғолибларига Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раиси, Фарғона вилоят Иқтисодий суди раиси ҳамда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан вилоят адлия бошқармасининг эсдалик совғалари ва фаҳрий ёрлиқлари топширилди. Бундан ташқари, тадбир якунида давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига яратиб бериладиган шароитларнинг минимал талабларини ўз вақтида ва намунали бажарилишини таъминлаган Ўзбекистон туман Тиббиёт бирлашмасига вилоят адлия бошқармаси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

22
Адлия бўлимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва чекланишини олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди

     Фарғона вилоятининг туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва чекланишини олдини олишга қаратилган ҳужжатлар билан таништириш, шахсларни ўзбошимчалик билан жазолаш (самосуд)нинг қонунга зид эканлигини фуқароларга тушунтириш мақсадида аҳоли гавжум жойларда, МФЙларда ҳамда уйма уй юриш орқали тарғибот ишлари амалга оширилди. Шунингдек, мазкур тадбирлар давомида “Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши керак” шиори остида давлат нотариал идора нотариуслари томонидан жойларда сайёр нотариал харакатлар ҳам амалга оширилди.

21
Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-3939-сонли қарор мазмун-моҳияти етказилди.

  Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Тошлоқ туман адлия бўлими томонидан Республика Ишчи гуруҳи билан хамкорликда Тошлоқ туман ҳокимлигининг мажлислар залида туманда фаолият олиб бораётган инвесторлар ва тадбиркорларга Президентимизнинг 2018 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5495 Фармони ҳамда 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3939-сонли Қарорлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтиришга қаратилган тадбир ташкил этилди. Тадбир кўргармали материаллардан фойдаланилган ҳолда ўтказилди.

15
“Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида флешмоб ўтказилди.

    Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Вилоят адлия бошқармаси ходимлари ҳамда Фарғона юридик коллежи талабалари - бўлажак ҳуқуқшунослар томонидан Фарғона шаҳрининг Маданият ва истироҳат боғи ҳамда Марказий деҳқон бозорида “Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида флешмоб ўтказилди.

12
Мансабдор шахслар жавобгарликка тортилди.

Адлия бўлимининг қонуний талабини бажаришда сусткашликка йўл қўйган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилди.

10
“Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурлари ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Қўшма келишувга асосан туман (шаҳар)ларда тадбирлар ўтказилди.

“Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурлари ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Қўшма келишувга асосан туман (шаҳар)ларда тадбирлар ўтказилди.

05
Фарғона юридик коллежида 2018-2019 ўқув йилларининг бошланиши муносабати билан очилиш тадбири ўтказилди.

   Фарғона юридик коллежида 2018-2019 ўқув йилларининг
бошланиши муносабати билан очилиш тадбири ўтказилди.

     Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Фарғона юридик коллежида 2018-2019 ўқув йилларининг бошланиши муносабати билан очилиш тадбири ўтказилди. Унда вилоятдаги бир қатор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари қатнашди. Тадбирда Фарғона вилоят адлия бошқармаси бошлиғи-юридик коллежи директори И.Тургунов янги ўқув йили бошланишини очиб бериб, ўқувчилар учун яратилаётган шароитлардан унумли ва оқилона фойдаланиш, ўқиш давомида яхши ўқишлари ва ўз устиларида изланишларини таъкидлади. Шунингдек, тадбир давомида коллежнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан тайёрланган чиқишлар намойиш этилди.

30
Бувайда туманида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган сайл бўлиб ўтди.

      Фарғона вилоятининг Бувайда туманида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган сайл бўлиб ўтди. Унда 8000 нафарга яқин фуқаролар иштирок этди.