Yangiliklar
Фарғона вилоятида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчиларини ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг ҳудудий саралаш босқичи Учкўприк туманидаги 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежида “Соғлом она ва бола” йилига бағишланган “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда адлия бошқармаси, тиббиёт бирлашмаси ва бошқа мутасадди идора вакиллари иштирок этишди.
Фарғона вилоят адлия бошқармасида амалдаги қонун ҳужжатлари ҳамда ҳукумат топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси “LexUZ” билан ишлаш амалиётини “ягона дарча” марказлари ходимларига тушунтириш, шунингдек Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар фаолиятини ташкил этиш ва улар орқали давлат хизматлари кўрсатишга оид” Қўлланманинг тақдимотини ўтказиш юзасидан семинар бўлиб ўтди.