ПубликацииАёллар фаоллиги – юксалиш омили Сана: 16.03.2015 Мамлакатимизда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ҳар томонлама баркамол ва соғлом ёш авлодни вояга етказиш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ўтган давр мобайнида жамиятнинг барча соҳаларида хотин-қизлар манфаатларини ифода этадиган юзга яқин қонун ва меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилингани бунинг ёрқин мисолидир. Бу борадаги вазифаларни амалга оширишга қаратилган давлат дастурлари қабул қилиниб, ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Сана: 16.03.2015 Яқинда фарзандини уйлантириш тараддудида бўлган онахон идорамизга ташриф буюрди. У бўлажак келин-куёвнинг никоҳини қайд этиш масаласида маслаҳат олгани келган экан. Уларга тартиб-қоидаларни тушунтирганимизда гап ёшларнинг никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишига тақалди. Шунда ҳамсуҳбатимиз ўзининг ҳасратли ҳикоясини айтиб берди. Инсон ҳуқуқлари - олий қадрият Сана: 16.03.2015 Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш тамойилининг таъминланиши ҳақиқий демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Тадбиркорлик тараққиёт ва тўкинлик демакдир Сана: 03.03.2015 Халқимизга хос бўлган азалий ва энг улуғ хусусиятлардан бири меҳнатсеварлик ва ишбилармонликдир. Ҳар бир инсон ҳалол, пешона тери билан даромад топиб, шу орқали оила фаровонлигини, дастурхон тўкинлигини таъминлаш, шу баробарида элу юртга наф келтиришга ҳамда жамиятда муносиб ўринга эга бўлишга интилади. Меҳнат жараёнида инсоннинг дунёқараши кенгаяди, нафақат жисмоний жиҳатдан, балки маънавияти ҳам шаклланиб, янги-янги ютуқлар ва комиллик поғонаси сари илдамлаб бораверади. Ноқонуний қарорлар бекор қилинди Сана: 03.03.2015 Тадбиркорлик фаолияти иқтисодиётимиз таянчларидан бири ҳисобланиб, уларнинг фаолиятини ҳимоя қилиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири саналади. Сана: 04.02.2015 Бугунги кунда жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш жараёнида қонун ҳужжатларини қабул қилишга ваколатли давлат органлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига республика раҳбарияти томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бу эса ўз навбатида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти янада самарали ташкил қилинишига, улар томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифати яхшиланишига хизмат қилмоқда.
Айбдорларга ҳуқуқий баҳо берилди Сана: 27.01.2015 БУГУНГИ кунда адлия органлари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, фермер хўжаликларига шартномавий-ҳуқуқий муносабатларда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни ихтиёрий тугатишнинг ўзига хос хусусиятлари Сана: 09.01.2015 Юридик шахсни ихтиёрий тугатишнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонун, ”Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-630-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги “Молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ва қонунчиликда белгиланган муддатда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида”ги 327-сон қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади. Тадбиркорлик равнақ топса иқтисодиёт барқарорлашади Сана: 30.12.2014 ЮРТИМИЗДА кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу, энг аввало, уларни қўллаб-қувватлашга оид қонун ҳужжатларининг тобора такомиллашиб бораётганида ўз аксини топмоқда. Тадбиркор — элга мададкор, унинг манфаати қонун ҳимоясида Сана: 16.12.2014 Муаллиф: Озод Бегматов, Адлия вазирлиги масъул ходими Тадбиркорликни ривожлантиришнинг самарадорлигини ошириш, қабул қилинган қонун ҳужжатларининг амалда тўғри татбиқ этилишини таъминлаш, кенг жамоатчиликка унинг мазмун ва моҳиятини етказиш мақсадида адлия органлари ходимлари томонидан 188 та, жумладан, ОАВда 130 та чиқиш қилинди, 27 та турли мавзуларда семинар ва давра суҳбати ўтказилди ҳамда 31 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот ишлари ташкил этилди. Новости 161 - 170 из 247 Начало | Пред. | 15 16 17 18 19 | След. | Конец |
||