Yangiliklar
Инсон ҳуқуқлар, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимояси-устувор вазифа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сонли қарорига асосан адлия бўлимларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган мақоми берилиб, давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш, давлат, юридик ва жисмоний шахслар манфаатларини кўзлаш асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.
Шунга кўра, туманда жорий йилнинг 6 ойи давомида давлат органлари ва ташкилотларида қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича 10 та ўрганишлар ўтказилди.
Ўтказилган ўрганиш натижасида жами 3517 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 44 та тақдимнома, 493 та огоҳнома, 23 та ҳолатда маъсул шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ваколатли судларга киритилди.
Бундан ташқари, 1 та ҳолатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга шахсларнинг ҳаракатлариги ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан таклиф,
11 та ҳолатда фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда судларга даъво аризалари киритилиши таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
21 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида” 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги 461-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ бўлим томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Биринчидан: мазкур қарорнинг аҳолининг қуйи қатламига етказиш
ва уларнинг бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан жами
260 маротаба ҳуқуқий тарғиботлари амалга оширилиб, ўтказилган тарғибот тадбирларида жами 5541 дан ортиқ буклет ва флаерлар тарқатилди.
Иккинчидан: низомга асосан тузилган ишчи гуруҳи томонидан туман ҳудудида ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар қайта ҳатловдан ўтказилди, ҳатлов натижасига кўра 5943 та шундай ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар мавжудлиги маълум бўлди.
Учинчидан: олиб борилган, ижобий ишлар натижасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқни эътироф этиш юзасидан
жами 5723 нафар фуқароларнинг мурожаатлари туман давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинди.
Ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш якунига кўра 3 222 нафар фуқароларнинг мулкалрига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш юзасидан ижобий хулосалар берилиши таъмиинланди.
Шунингдек, давлат хизматлари маркази томонидан муржаатларни ўрганиш даврида, муддат бузиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан МЖтКнинг 2155-моддаси билан жавобгарлик тортиш юзасидан 31 та махсус хабарларда 711 та ҳолатда муддат бузилиш ҳолатлари юзасидан берилган.
Бўлимга 2019 йилнинг ўтган даври давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 340 та мурожаат келиб тушган бўлиб, барча мурожаатлар ҳал этилган. Ҳал қилинган мурожаатларнинг 326 таси қаноатлантирилди,
13 таси бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 1 та мурожаат тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотга юборилди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, адлия бўлимлари томонидан инсон ҳуқуқларнии ҳимоя қилиш соҳасида ишларни кейинги иш фаолиятида ҳам алоҳида эътибор берган ҳолда ташкил этилиб келиниши таъминланади.
А.Каримов
Тошлоқ туман адлия
бўлими бошлиғи
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш моҳияти , мақсадлари, ва тамойиллари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ республикамизда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш белгиланди.
Аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади.Аҳолини рўйхатга олиш – даврий оралиқда мамлакат ҳудудидаги ва унинг кичик аҳоли пунктларидаги аҳолининг расмий ҳисобга олиш бўлиб, барча аҳолининг ижтимоий ва демографик тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ҳисобланади. Бу тадбир кишилар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш жараёнларини, шунингдек демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни баҳолаш, эълон қилиш ва таҳлил қилишни ўз ичига олади.
Аҳолини рўйхатга олиш тадбири иқтисодий жиҳатдан бизга нима беради.
Биринчидан, аҳоли жон бошига макроиқтисодий кўрсаткичларни (ялпи ички маҳсулот, аҳоли даромадлари, саноат маҳсулоти ҳажми, истеъмол маҳсулотлари ҳажми, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар ҳажми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) ҳисоблашда фойдаланилади.
Иккинчидан, республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборот манбаи сифатида хизмат қилади
Учинчидан, аҳоли пунктларининг инфратузулмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқишда ишлатилади.
Бундай маълумотлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларни олдиндан баҳолаш, бандлик соҳасидаги сиёсатни белгилаш, ижтимоий сиёсат
ва аҳоли саломатлиги бўйича дастурларни яратишда, шунингдек давлат ҳокимияти органларининг вазифаларини бажариши, илм-фан
ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун зарурдир.
Хўш, аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қайси молиявий манбалар ҳисобига қопланади.
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясига мувофиқ аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун кўзда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.
Молиялаштириш учун зарур маблағлар ҳажми Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва бошқа масъул идоралар ҳисоб-китоблари асосида, шунингдек, тендер савдолари ва тендер ҳужжатларини расмийлаштириш натижалари бўйича аниқланади.
Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга, унинг материалларини қайта ишлашга, натижаларини олиш ва эълон қилишга жалб этилган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш махсус ишлаб чиқилган ва тасдиқланган нормативлар асосида амалга оширилади.
Вилоят статистика бошқармаси
Бугун мамлакатимиздаги барча олий, ўрта-махсус, умумтаълим масканларида бўлгани каби Фарғона вилоят юридик коллежида ҳам янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Байрам тадбирида ота-оналар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари, давлат бошқаруви органлари, маҳалий ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда кўп йиллар ҳуқуқшунослик соҳасида муваффақиятли фаолият олиб борган фахрийлар иштирок этишди.
Ўқишга тавсия этилган абитуриентларни муносиб табриклаш, уларга юртимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни етказиш, шукроналик туйғусини шакллантириш ҳамда жонажон юртимизнинг келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий саодат эканлигини етказиш мақсадида юридик коллеж ходимлари ҳамда ўқувчилари иштирокида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида “Мустақиллик дарси”лари ўтказилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 1-сон баёни қарорига мувофиқ Фарғона юридик коллежига абитуриентлардан ҳужжатлар жорий йилнинг 17 августига қадар қабул қилиниб, 21-22 август кунлари кириш имтиҳонлари ўтказилди.
Имтиҳон натижаларига кўра 159 нафар абитуриент тўлов контракт, 3 нафар абитуриент давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.
Жорий йилнинг 30 август куни Фарғона вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Таджибаевнинг Фурқат тумани Сурпа қишлоғида сайёр қабули ўтказилди. Унда туман молия бўлими, давлат нотариал идоралари нотариуси, ФҲДЁ бўлими, Ер ресурслари ва давлат кадастри туман бўлими, Пенсия жамғармаси, тиббиёт бирлашмаси ва бошқа бир қатор идоралар вакиллари иштирок этди.
Сайёр қабулга келган 30 га яқин фуқароларни қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Туман миқёсида ҳал этилиши мумкин бўлган 12 та мурожаат туман адлия бўлими иш юритувига қабул қилинди.
Шунингдек, вилоят даражасида ҳал этилиши лозим бўлган мурожаатнинг бевосита вилоят адлия бошқармаси иш юритувига олиниши таъминланди ҳамда бир қатор мурожаатлар юзасидан қабул жараёнининг ўзида тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, фуқаролардан келиб тушган барча мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси ҳамда тизимдаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2019 йил I ярим йиллиги давомида келиб
тушган мурожаатлар ва уларнинг кўриб чиқилиши
юзасидан ўтказилган умумлаштириш
МАЪЛУМОТИ
2019 йил 12 июль Фарғона шаҳар
Фарғона вилоят адлия бошқармаси Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими томонидан бошқарма таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига (кейинги ўринларда адлия бўлимлари деб юритилади) 2019 йилнинг I ярим йиллиги давомида мурожаатлар келиб тушиши ва уларнинг кўриб чиқилиши ҳолати таҳлил қилиб чиқилди. Таҳлил бошқарма таркибий бўлинмалари ва адлия бўлимлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ўтказилди.
Бошқарма таркибий бўлинмалари ҳамда адлия бўлимларига ўтган ярим йилликда жами 4845 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг
4591 таси (94,7 %) ҳал этилган, яъни 3819 та (83,1%) мурожаат қаноатлантирилган, 769 та (16,7%) мурожаат натижаси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган. Келиб тушган мурожаатларнинг 184 таси
(3,7%) тегишлилиги бўйича юборилган, 4 таси кўрмасдан қолдирилган,
3 таси рад этилган, 76 таси (1,5 %) кейинги чоракка қолдиқ бўлиб ўтган.
Келиб тушган шикоятлар бўйича:
Ўтган даврда бошқарма ва тизимдаги адлия бўлимларига 2480 та шикоят келиб тушган бўлиб, уларнинг 2370 таси (95,5 %) ҳал этилган, шундан 987 таси (41,6%) жойига чиқиб ўрганилган. Ҳал этилган шикоятларнинг 2013 таси (85%) қаноатлантирилган, 356 тасига
(15%) нисбатан ҳуқуқий тушунтириш берилган. Келиб тушган шикоятларнинг 79 таси (3,1%) тегишлилиги бўйича юборилган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган, 1 таси рад этилган, 37 таси (1,4 %) кейинги чоракка қолдиқ бўлиб ўтган.
Бошқарма таркибий бўлинмаларига 279 та шикоят келиб тушган бўлиб, уларнинг 236 таси (84,5 %) ҳал этилган, 54 таси (23 %) жойига чиқиб ўрганилган. Ҳал этилган шикоятларнинг 97 таси (41,1 %) қаноатлантирилган, 139 тасига (58,8 %) нисбатан ҳуқуқий тушунтириш берилган. Келиб тушган шикоятларнинг 19 таси (6,8%) тегишлилиги бўйича юборилган, 2 таси кўрмасдан қолдирилган, 5 таси (1,7%) кейинги чоракка қолдиқ бўлиб ўтган.
Адлия бўлимларига 2201 та шикоят келиб тушган бўлиб, уларнинг 2134 таси (97 %) ҳал этилган, шундан 933 таси (44 %) жойига чиқиб ўрганилган. Ҳал этилган шикоятларнинг 1916 таси
(89,7%) қаноатлантирилган, 217 тасига (10,1 %) нисбатан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 таси рад қилинган. Келиб тушган шикоятларнинг
34 таси (1,5%) тегишлилиги бўйича юборилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган, 32 таси (1,4%) кейинги чоракка қолдиқ бўлиб ўтган.
Адлия бўлимларига 2019 йил I ярим йилликда келиб тушган шикоятларнинг 28 таси адлия бошқармаси орқали юборилган.
Ўтган даврда адлия бўлимлари томонидан 25 та шикоят мутахассислар жалб қилиш механизми орқали ҳал этилган.
Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича жами 193 та, шундан адлия бўлимлари томонидан жами 178 та тақдимнома киритилган.
Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича жами 346 та
677 647 минг сўмлик, шундан адлия бўлимлари томонидан судларга жами 461 285 минг сўмлик 314 та даъво аризалари (шунингдек аризалар) киритилиши таъминланган.
Шунингдек, шикоятларнинг қаноатлантирилиши натижасида вилоят бўйича жами 42 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар берилган.
Адлия бўлимлари томонидан шикоятларни кўриб чиқилиши натижаси бўйича жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан 6 та таклифлар киритилган.
Бундан ташқари, кўрсатилган даврда адлия органлари томонидан
180 та бошқа турдаги таъсир чоралари қўлланилган.
Киритилган барча таъсир чоралари асосида вилоятда жами 52 нафар шахслар интизомий жавобгарликкка тортилган. Шундан 3 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. 2019 йил I ярим йиллик якуни ҳолатига 9 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилинган 9 та ҳужжат бекор қилинган ёки ижроси тўхтатилган. Биринчи ярим йилликда 419 436 минг сўм миқдордаги сумма ундирилишига эришилган.
Келиб тушган шикоятлар хусусиятлари бўйича таҳлил қилинганида қуйидагилар маълум бўлди.
631 та (25,4%) шикоят меҳнат низолари юзасидан (шундан 338 таси ойлик иш ҳақи олиш масаласида бўлган), 461 та (18,5%) шикоят уй-жойга доир қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан, 275 та (11%) шикоят ижтимоий ҳимояга доир қонунлар ижроси юзасидан, 270 та (10,8%) шикоят ерга доир қонун ҳужжатларига оид, 91 та (3,6%) шикоят коммунал тўловлар юзасидан, 84 та (3,3%) шикоят таълимга доир қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан,
64 та (2,5%) нотариатга оид қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан, 31 та (1,2%) шикоят банклар фаолиятига оид, 22 та давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, 13 та суд қарорлари юзасидан келиб тушган.
Ўз навбатида қаноатлантирилган шикоятларнинг хусусияти ҳам умумий келиб тушган шикоятлар хусусиятига мутаносиб равишда кўрсаткичга эга бўлган. Хусусан, жами қаноатлантирилган шикоятларнинг 595 таси (29,5%) меҳнат низолари юзасидан (шундан 326 таси ойлик иш ҳақи олиш масаласида), 413 таси (20,5%) уй-жойга доир қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан, 231 таси (11,4%) ижтимоий ҳимояга доир қонунлар ижроси юзасидан, 223 таси (11 %) ерга доир қонун ҳужжатларига оид,
80 таси (3,9%) коммунал тўловлар юзасидан, 71 таси (3,5%) таълимга доир қонун ҳужжатлари ижросига оид бўлган.
Келиб тушган аризалар таҳлили
Ўтган даврда бошқарма ва тизимдаги адлия бўлимларига 2365 та ариза келиб тушган бўлиб, уларнинг 2221 таси (93,9 %) ҳал этилган, шундан 10 та ариза мутахассислар жалб қилиш йўли билан ҳал этилган. Ҳал этилган аризаларнинг 1806 таси (81,3%) қаноатлантирилган, 413 тасига
(18,5%) нисбатан ҳуқуқий тушунтириш берилган. Келиб тушган аризаларнинг 105 таси (4,4%) тегишлилиги бўйича юборилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган, 2 таси рад этилган, 39 таси (1,6 %) кейинги чоракка қолдиқ бўлиб ўтган.
Бошқарма таркибий бўлинмаларига 395 та ариза келиб тушган бўлиб, уларнинг 33 таси ҳал этилган. Ҳал этилган аризаларнинг 94 таси қаноатлантирилган, 239 тасига нисбатан ҳуқуқий тушунтириш берилган. Келиб тушган аризаларнинг 38 таси тегишлилиги бўйича юборилган, 25 таси кейинги чоракка қолдиқ бўлиб ўтган.
Адлия бўлимларига 1970 та ариза келиб тушган бўлиб, уларнинг
1888 таси ҳал этилган. Ҳал этилган аризаларнинг 1712 таси қаноатлантирилган, 174 тасига нисбатан ҳуқуқий тушунтириш берилган,
2 таси рад қилинган. Келиб тушган аризаларнинг 67 таси тегишлилиги бўйича юборилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган, 14 таси кейинги чоракка қолдиқ бўлиб ўтган.
Умумлаштириш натижаси жойларда ҳанузгача асосан меҳнат муносабатлари соҳасида, хусусан ойлик иш ҳақлари, иш ҳақига тенглаштирилган тўловлар тўланиши, штат қисқариши муносабати билан ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш, ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши, ёшга доир пенсияга чиқиш, моддий ёрдам олиш, бола парваришлаш таътилига чиқиш ва қайтиш, давлат дастурлари асосида кредитлар олиш ва тўлаш тартиби, коммунал тўловларни тўлаш ва ундириш масалалари билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушиши кўп эканлигини кўрсатмоқда.
Шунга кўра туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқларига:
- ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишларини мурожаатларнинг келиб тушиш соҳаси ҳамда ташкилот ва муассасаларда юзага келаётган қонунбузилиш ҳолатларининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда олиб бориш ишларини изчил давом эттириш;
- мурожаатлар кўриб чиқилишида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда уларнинг бартараф этилиши ва келгусида такрорланишининг олдини олишга қаратилган таъсир чораларини қатъий қўллаб бориш тавсия этилади.
Умумлаштириш маълумотномаси барча туман (шаҳар) адлия бўлимлари эътиборига етказилсин.
Ташкилий-назорат ва
таҳлил ишлари бўлими
Фарғона вилоят адлия бошқармаси қўшимча маблағлар тушумини ривожлантириш, ундан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг белгиланган молиялаш ставкасидан кам бўлмаган фоизда, давлат улуши 50 фоиздан юкори бўлган тижорат банкларига муддатли депозитга жойлаштирилади ушбу шартлар асосида тижорат банкларидан тижорат таклифларни 10 кун муддат ичида беришингиз сўралади.
• Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказига профессионал медиаторларни тайёрлаш махсус ўқув курсларига ўқишга таклиф этади.
• Медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курслари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан бир ойгача муддатда, таълим олишнинг кундузги шаклида шартнома асосида ташкил этилади.
Медиатор бўлиш истагини билдирган фуқаролар Фарғорна вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлимига 073 241-75-23 ёки 073 241-75-40 телефон рақамларига мурожаат қилиниши мумкин.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси.
Жорий йилнинг 21 июнь куни Фарғона вилоят адлия бошқармасида Адлия вазирининг 2019 йил 12 февралдаги 12-ум-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Open justice” (“Очиқ адлия”) дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасига асосан “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбир доирасида ўтган давр мобайнида адлия органлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан вилоятдаги босма ва электрон оммавий ахборот воситалари вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари ва фуқаролар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида иштирокчилар бошқарма раҳбар ходимлари ва таркибий бўлинмалари фаолияти билан хизмат хоналарига кирган ҳолда яқиндан танишиб чиқдилар.
Шунингдек, тадбир сўнгида масъул ходимлар томонидан иштирокчиларга ўзларининг қизиқтирган масалалари юзасидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Товар хом ашё биржасига аукцион орқали 22320000 минг сумга 1 дона цифравой фотоапарат сотиб олиш учун 20 июн куни 4997711-сонли лот оркали жойлаштирилган тугаш муддати 25 июн 2019 йил /12500000 минг сумга 25 дона иш столи сотиб олиш учун 20 июн куни 4996915-сонли лот оркали жойлаштирилган тугаш муддати 25 июн 2019 йил / 3500000 минг сумга 1 дона ноутбук сотиб олиш учун 20 июн куни 4996901-сонли лот оркали жойлаштирилган тугаш муддати 25 июн 2019 йил