Yangiliklar
Фарғона вилоят адлия бошқармаси биносини техник холатини илмий текшириш ва махсус асбоб ускуналар билан тажриба синов ишларини амалга ошириш хамда хулоса тайёрлаб бериш лот 6988774
Тошлоқ тумани адлия бўлими томонидан Тошлоқ туман, Конизар МФЙ, Ватан кўчаси 61-уйда яшовчи фуқаро Мўсажонов Мафтунахон Алижон қизининг мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасида, фуқаро М.Мўсажонова Марғилон шаҳар 3-оилавий поликлиника бош врачининг 02.05.2011 йилдаги 26-ш-сонли буйруғи билан бола парваришлаш таътилида бўлган ходим Д.Абжирова ўрнига таътилдан қайтгунга қадар умумий амалиёт хамшираси этиб ишга қабул қилингани, бош врачнинг 07.01.2013 йилдаги 5-к-сонли буйруғига асосан Д.Абжирова ўз ўрнига ишга қайтганлиги муносабати билан шу кундан туғриқ ва бола парваришлаш таътилига чиққан умумий амалиёт хамшираси М.Собирова ўрнига ўтказилгани, бош врачнинг 01.07.2019 йилдаги 53-к-сонли буйруғи билан М.Собирова бола парваришлаш таътили тугаб ўз иш ўрнига қайтганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 96-моддаси 6-қисмида бошқа ишга ўтишлар меҳнат шартномасида акс эттирилмаслиги белгиланган.
Шу сабабли, иш берувчининг 2013 йил 7 январдаги 5-к-сон буйруғи билан М.Мўсажоновани вақтинча бошқа ишга ўтказиш тартиби меҳнат шартномасида акс эттирилмаган.
Меҳнат кодексининг 105-моддаси 3-қисмида иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ҳодимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси, шу ҳодим ишга қайтган кундан бекор қилинади – деб белгиланган.
Мазкур модда талабига кўра, ходим М.Мўсажонова билан тузилган меҳнат шартномаси иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ҳодимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилганлиги сабабли, шу ҳодим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилиниши лозим эди.
Бироқ, 3-оилавий поликлиника раҳбариятитомонидан мазкур модда талабига риоя қилинмай, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси қонунда белгиланган асосларга кўра бекор қилинмаган ёки фуқаро М.Мўсажоновани бошқа иш билан таъминлаш чоралари кўрилмаган.
Юқоридаги ҳолатлардан кўриниб турибдики, М.Мўсажонованинг меҳнатга бўлган ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлган.
Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб бўлим томонидан 2019 йил 18 декабрдаги
05-1-3-1/-199-сонли “Қонун бузилишлар ва уларнинг содир этилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида” Марғилон шаҳар 3-сон оилавий поликлиникаси бош врачи номига тақдимнома киритилди.
3-сон оилавий поликлиника маъсул ҳодимлари томонидан киритлган тақдимнома атрофлича муҳокама қилиниб, 2019 йил 30 декабрь кунидаги
107-к-сонли буйруғига асосан М.Мусажонова ишга тикланиб, бу харакатларн амалга оширишда қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган поликника кадрлар бўйича нозири Р.Сатимбаевага нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилиши таъминланди.
Тошлоқ туман адлия
бўлими бошлиғи А.Каримов
Қува тумани, “Тинчлик” МФЙ, “Истиқбол” кўчаси 56-уйда яшовчи Махситали Умурзақов Қува Мебель комбинатида ишлаб юрган вақтида 1982 йил, 10-декабрь куни иккала қўли станокка кириб кетганлиги, ходиса содир бўлган жойда Н-1 маълумотнома тузилганлиги, кейинчалик Қува Мебель комбинати “Қуббомебель” МЧЖга айлантирилганлиги, 2013-йил туман ҳокимининг қарорига асосан Қуббомебель” МЧЖ тугатилганлигини, хозирда товон пулини туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан тўлаб берилишини таъминлашда амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилган.
Ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати Қува тумани Маъмурий ишлар бўйича судига пенсия тайинлаш юзасидан даъво аризаси киритилди.
Маъмурий ишлар бўйича Қува тумани суди томонидан фуқаро Умурзақовнинг фойдасига тавон пулини тайинлаш бўйича 2019-йилнинг 1-декабрь куни қарор чиқаришга эришилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
Қува туман адлия бўлимига Қува компьютер технологиялари касб-хунар коллежи махсус фан ўқитувчилари Музаффар Нишонов, Умид Холиқов, Нодирбек Йўлдашалиев, Шаҳодат Рустамова ва ходимлар Зарифа Атабоева, Сурайё Мамадалиева, Дилором Умарова, Муродил Райимов, Муборак Абдуллаева, Муаззамхон Розиқовалар штат қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги, лекин ишдан бўшатиш нафақаси тўланмаётганлиги, ишдан бўшатиш нафақасини тўланишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилганлар.
Фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиш давомида маълум бўлишича, Қува компьютер технологиялари касб-хунар коллежи мутасадди вакиллари Ўзбекистон Республикаси Мехнат Кодекси ва қонунчиликдан етарли хабардор бўлмаганлиги сабабли, ишлаган ходимларнинг компенсация пуллари тўлаб берилмаган.
Адлия бўлими томонидан коллежларнинг тугатилиши сабабли, қисқартиришга учраган коллеж ходимларининг компенсация пулларини ундириш мақсадида вилоят Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармасига тақдимнома, коллеж рахбариятига ҳамда туман Молия бўлими киритилган алоқа хатлари натижасида коллеждан бўшатилган ўқитувчиларга 32 880 000 сўмдан ортиқ компенсация пуллари ундириб берилди.
Бузилган ҳуқуқлари тикланган ходимлар Адлия бўлимининг кўрсатган сайи ҳаракатларидан ўз миннатдорчилигини билдириб ўтишди.
Қува туман адлия бўлимига тумандаги Кандабулоқ қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро О.Нажимов нотариал ҳаракатни амалга оширишда қарздорликлари сабабли, чекловлар қўйилганлигини лекин унинг қарздорлиги мавжуд эмаслигини билдириб, юзага келган ҳалатни бартараф этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Мурожаатда кўрсатилган важларни ўрганиш давомида, ҳақиқатдан ҳам фуқаро О.Нажимовнинг 14.09.2014 йилда Қува тумани ИИБ томонидан берилган АА 6969826 серия рақамли фуқаролик паспортига Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюросининг қарздорлар базасида қарздорлик кўрсатилганлиги, лекин базада Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи Д.Токаревнинг шахсига доир маълумотлар киритилиб, 66 723 088 сўм миқдордаги қарздорлиги бириктирилганлиги аниқланди.
Юзага келган ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Қува тумани адлия бўлими томонидан Сирдарё вилояти Мажбурий ижро бюросига алоқа хатлари юборилиб, О.Нажимонинг фуқаролик паспортига бириктирилган қарздорлик ҳолати бартараф этилишга эришилди.
Фуқаро О.Нажимов ҳолат бартараф этилганидан сўнг нотариал харакатларни амалга ошириб, Адлия идорларига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.
Ўзбекистон туман “Яйпан” шаҳарчаси, “Ипак йўли” кўчаси, 26-уйда яшовчи Вохиджон Султонов собиқ “Фарғонагаз” ҳудудий филиали Ўзбекистон туманлараро участкаси (ҳозирги “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ Ўзбекистон тумангаз филиали)дан ноқонуний равишда ишдан бўшатиб юборилганлигидан норози бўлиб, туман адлия бўлимига мурожаат йўллади. Адлия ходимларининг аралашуви билан фуқаро Султонов ишга тикланди. “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ томонидан фуқаро Султоновни ноқонуний ишдан бўшатилганлиги ҳолатида Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 49-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли вилоят Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига маъмурий таклиф киритилди.
2019 йил давомида келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг кўриб
чиқилиши юзасидан ўтказилган таҳлилий умумлаштириш
МАЪЛУМОТНОМАСИ
2020 йил 4 январь Фарғона шаҳар
Фарғона вилоят адлия бошқармаси Ташкилий назорат таҳлил ишлари бўлими томонидан вилоятдаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига (кейинги ўринларда “адлия бўлимлари” деб юритилади) 2019 йил давомида мурожаатлар келиб тушиши ва уларнинг кўриб чиқилиши ҳолати таҳлил қилиб чиқилди. Таҳлил адлия бўлимлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ўтказилди.
Келиб тушган шикоятлар бўйича:
Адлия бўлимларига 2019 йил давомида жами 3121 та шикоят келиб тушган. Келиб тушган шикоятларнинг 69 таси (2,2%) адлия бошқармаси орқали юборилган.
Ҳисобот даврида адлия бўлимлари томонидан 3072 та (98,4%) шикоят ҳал этилган, 2660 та (85,2%) шикоят қаноатлантирилишига эришилган, 411 та (13,1%) шикоятга ҳуқуқий тушунтириш берилган, 43 та (1,3%) шикоят тааллуқлилиги бўйича кўриб чиқишлик учун бошқа ташкилотларга юборилган, 1 та шикоят рад этилган, 4 та шикоят кўрмасдан қолдирилган, 2 та шикоят иш жараёнида қолдиқ бўлиб ўтган.
Шунингдек, 1357 та шикоят (43,74%) жойига чиқиш йўли билан ўрганилган, 43 та шикоят мутахассислар жалб қилиш механизми орқали ҳал этилган.
2019 йил давомида тааллуқлилиги бўйича кўриб чиқишлик учун юборилган шикоятларнинг 10 таси Ўзбекистон туман (23,2%), 8 таси Фарғона шаҳар (18,6%) адлия бўлимлари томонидан бошқа ташкилотларга юборилган.
Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича адлия бўлимлари томонидан жами 350 та тақдимнома киритилган.
Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича адлия бўлимлари томонидан судларга жами 1 млрд 490 млн 300 минг сўмлик 482 та даъво аризалари киритилиши таъминланган. Киритилган даъво аризаларининг 60 таси (12,4%) Фарғона тумани, 50 таси (10,3%) Учкўприк тумани, 47 таси (9,7%) Сўх туман адлия бўлимлари томонидан киритилган.
Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича адлия бўлимлари томонидан киритилган даъво аризалари ва тақдимномаларга асосан жами 1 млрд 739 млн
103 минг сўм ундирилишига эришилган таъминланган.
Хусусан, Учкўприк тумани 816 млн 231 минг сўм (46,9%), Қува тумани
209 млн 479 минг сўм (12%) ундирган бўлса, Қувасой шаҳар 2 млн 895 минг, Фурқат туман 5 млн 139 минг сўм, Фарғона шаҳар 7 млн 119 минг сўм ундирганлигини таъкидлаш лозим.
Шунингдек, шикоятлариннг қаноатлантирилиши натижасида вилоят бўйича жами 59 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар берилган.
Бундан ташқари, кўрсатилган даврда адлия бўлимлари томонидан
215 та бошқа турдаги таъсир чоралари қўлланилган.
Киритилган барча таъсир чоралари асосида вилоятда жами 127 нафар шахслар интизомий жавобгарликкка тортилган. Шундан 6 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинган, 6 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилинган 35 та ҳужжат бекор қилинган ёки ижроси тўхтатилган.
Келиб тушган шикоятлар хусусиятлари бўйича таҳлил қилинганида қуйидагилар маълум бўлди.
918 та (29,4%) шикоят меҳнат низолари юзасидан (шундан 498 таси ойлик иш ҳақи олиш масаласида бўлган), 499 та (16%) шикоят уй-жойга доир, 424 та (13,5%) шикоят ижтимоий ҳимояга доир қонунлар ижроси юзасидан, 298 та (9,5%) ерга доир қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан, 102 та (3,2%) шикоят коммунал тўловлар юзасидан, 99 та (3,1%) шикоят таълимга доир қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан юзасидан келиб тушган.
Ўз навбатида қаноатлантирилган шикоятларнинг хусусияти ҳам умумий келиб тушган шикоятлар хусусиятига мутаносиб равишда кўрсатгичга эга бўлган. Хусусан, жами қаноатлантирилган шикоятларнинг 862 таси (32,4%) меҳнат низолари юзасидан (шундан 489 таси ойлик иш ҳақи олиш масаласида бўлган),
447 таси (16,8%) уй-жойга доир, 362 таси (13,6%) ижтимоий ҳимояга доир қонунлар ижросига оид, 250 таси (9,3%) ерга доир қонун ҳужжатлари ижроси оид, 85 таси (3,1%) таълимга доир қонун ҳужжатлари ижросига оид, 76 таси (2,8%) коммунал тўловлар ижросига оид бўлган.
Адлия бўлимларига келиб тушган аризалар таҳлили
Келиб тушган аризалар бўйича:
2019 йил давомида туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2835 та ариза келиб тушган. Шундан, 2743 та (96,7%) ариза ҳал этилган, 2324 та (81,9%) ариза қаноатлантирилишига эришилган, 415 та (14,6%) аризага ҳуқуқий тушунтириш берилган, 90 та (3,1%) ариза тааллуқлилиги бўйича кўриб чиқишлик учун бошқа ташкилотларга юборилган, 4 та шикоят рад этилган, 2 та шикоят кўрмасдан қолдирилган.
Келиб тушган аризалар хусусиятлари бўйича таҳлил қилинганида қуйидагилар маълум бўлди.
2019 йил давомида 578 та (20,3%) ариза қонун ҳужжатларига тушунтириш бериш юзасидан, 10 та ариза кадрлар масаласига доир, 69 та ариза (2,4 %) нотариатга доир қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан, 2178 та (76.8%) ариза бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.
Сўх туман адлия бўлим ходимлари доим халқ дардига дармон излайди. Улар мадад қўлини чўзиб, фуқароларнинг ҳар қандай муамоларини ўз жойида кўриб чиқиб, бартараф этиб келинмоқда.
Сўх туман “Офтобру” МФЙда яшовчи Ф.Урусқулов бир неча йилдан бери иш излаб юрган эди. Адлия бўлимига мурожаат қилди. Адлия ходимлари 2 кундан сўнг, Халқ таълим мудирига Урусқулов иш излаётгани ва бўш иш ўрнидан жой беришини айтиб хат билан чиқди. Муаммо 1 ҳафта деганда ечимини топди. Тумандаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактабида Урусқулов ўз фаолиятини бошлади.
Бундан ташқари Сўх туман “Ҳазрати-Ал” МФЙнинг “Заковат” кўчаси, 63-уйда истиқомат қилувчи Муаттар Шарофидинова турмуш ўртоғидан 6 ойдирки, 1 нафар фарзандлари учун алимент ола олмаётган эди. Адлия ходимларига мурожаат билан чиқган Муаттархоннинг муаммоси хал этилди. 3 кундан сўнг 1 146 635 сўм ундирилиб берилди.
Патима Турсунова Марғилон шаҳар “Тоғлиқ” МФЙ котиби лавозимида 1998 йилдан, 2019 йил август ойига қадар фаолият кўрсатган. 2019 йил 1 август куни ўз аризасига биноан ишдан бўшаган. Бироқ Турсунова 2019 йилнинг июнь ва июль ойларида МФЙда ўз меҳнат фаолиятини олиб борган бўлсада, унга ойлик маош тўланмаган.
Турсунованинг Адлия бўлимига йўллаган мурожаати бўйича Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларини фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Марғилон шаҳар кенгашига тақдимнома киритилиб, тўланмаган икки ойлик иш ҳақи яъни 2 658 106 сўм тўлаб берилди.
Шунингдек, фуқаро Патима Турсунова манфаатини кўзлаб, Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судига маьнавий зарар суммасини ундириш юзасидан даъво аризаси киритилиб, суднинг 2019 йил 20-декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан даьво талаби қаноатлантирилиб, Турсунова фойдасига 1.330.000 сўм маънавий зарар ундирилди.
Ҳурматли, Фарғоналикларлар!
Жойларда аҳолини қийнаб келаётган ҳамда кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни аниқлаш, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан жорий йилнинг 30 ноябрь куни соат 10-00 да Фарғона вилояти адлия бошқармаси биносида сайёр қабул ўтказилади.
Сайёр қабулларга ташриф буюринг ва муаммоли масалангизга ҳуқуқий ечим топинг. Сайёр қабулга марҳамат.
Манзил: Фарғона шаҳар, Б.Марғиноний кўчаси, 149-уй.