Yangiliklar
МАЪЛУМОТНОМА
Фарғона вилоят адлия бошқармаси Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими томонидан бошқарма ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2021 йил I чораги давомида мурожаатлар келиб тушиши
ва уларнинг кўриб чиқилиши ҳолати таҳлил қилиб чиқилди.
Хусусан, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2021 йил
I чораги давомида 2655 та мурожаат келиб тушган. Шундан, бошқарма ва унинг тизимига бевосита 2521 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 1353 таси қаноатлантирилган, 625 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 5 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган, 3 та мурожаат рад этилган, 136 та мурожаат тегишлилиги бўйича юборилган, 402 та мурожаат ўрганиш жараёнида.
Шунингдек, бошқарма ва тизим идораларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва ҳалқ қабулхонаси орқали
2021 йил I чораги давомида 134 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 35 таси қаноатлантирилган, 80 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 5 та мурожаат тегишлилиги бўйича юборилган,
14 та мурожаат ўрганиш жараёнида.
Вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар бошлиқлари томонидан шахсий қабулларда 1079 та, “Сайёр қабуллар”да 1041 та мурожаатлар қабул қилинган.
Келиб тушган шикоятлар бўйича:
Адлия бўлимларига 2021 йил давомида вилоятдаги давлат органлари
ва ташкилотларининг (раҳбар ходимлари) хатти-ҳаракатлари ҳамда турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларига доир келиб тушган жами 1290 та мурожаатлар (шикоятлар) нинг 955 таси ҳал этилди, шундан 592 таси қаноатлантирилди, 363 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 45 таси тегишлилиги бўйича ваколатли органларга юборилди, 5 таси кўрмасдан қолдирилган бўлса, 249 та мурожаатлар ўрганиш жараёнида.
Боғдод (147 та), Риштон (121 та), Тошлоқ (107 та) тумани адлия бўлимлари шикоятларни бошқа бўлимларга нисбатан кўп қабул қилган.
Адлия бўлимларига келиб тушган шикоятларнинг хусусияти бўйича таҳлил қилинса 48,3 % (493 та) меҳнат низолари, 13,3 % (136 та) ижтимоий ҳимоя, 5,2 % (53 та) ер ҳамда уй-жой, 5,1 % (52 та) коммунал тўловлар масаласини қамраб олмоқда.
Меҳнат қонунчилиги бузилиши юзасидан фуқароларнинг мурожаатлари Олтиариқ (82 та), Қува (70 та), Боғдод (66 та), Риштон
(59 та) туманларидан бошқа ҳудудларга қараганда кўпроқ келиб тушиб,
бу соҳада келиб тушган жами мурожаатларнинг қарийб 61 % ойлик иш ҳақлари ўз вақтида тўланмаслиги масаласини ёритмоқда.
Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 161-моддаси тартибида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатилган.
Юқоридаги қонунбузилиши ҳолатлари асосан касб-ҳунар мактаблари, Халқ таълими, Мактабгача таълим бўлимлари ходимларнинг ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари муддатида тўланмаганлиги аниқланди.
Хусусан, фуқаролар Хамдамова Амина ва Мирзакаримова Мукаррамхонлар ариза билан мурожаат қилишиб, ўз аризаларида Риштон туман Саноат касб-ҳунар коллежида ўқитувчи бўлиб ишлаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5812-сонли Фармонига асосан Фарғона вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармасининг 56-к-сонли буйруғи билан М.Мирзакаримова билан, 88-к-сонли буйруқ билан А.Хамдамовалар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинганлини, бироқ меҳнат шартномаси бекор қилинган кунга қадар тўланиши лозим бўлган иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги бўйича мурожаат қилишган.
Мазкур мурожаатлар юзасидан Риштон тумани 1-сон касб-ҳунар мактабига тегишли тартибда қайта ҳисоб китоб ишларини амалга ошириш юзасидан тақдимнома киритилди.
Аниқланган ҳужжатларга асосан 17 январ 2021 йилдаги №2/3 буйруғи билан М.Мирзакаримовага 2020 йил январ ойидан 29 майгача бўлган иш даври учун касб-ҳунар коллежи директори лавозимида иш ҳақи, ўртача бир ойлик иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси, 10 кун миқдорида фойдаланмаган меҳнат таътили учун 8 937 338 сўм ундирилиб берилди. Шунингдек, А.Хамдамовага 2020 йил январ ойидан 29 майгача бўлган иш даври учун бош ҳисобчи лавозимида иш ҳақи, ўртача бир ойлик иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси, 10 кун миқдорида фойдаланмаган меҳнат таътили учун 8 175 994 сўм ундириб берилди.
Ижтимоий ҳимояга доир қонунлар ижроси юзасидан келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми Бюджетдан ташқари пенсия жамғармалари (мансабдор шахслари) нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан бўлмоқда.
Хусусан, Риштон тумани, Тошоғолиқ МФЙ, Э.Бадалбаев кўчаси,
1-уйда яшовчи фуқаро Х.Қодирова туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, ўз мурожаатида туман халқ банки ходимлари томонидан пенсия пулини тарқатишда лоторея тарқатиб, эвазига пенсия пулидан мажбурий равишда ушлаб қолинаётганлигидан норозилигини баён этган. Риштон туман адлия бўлими томонидан Х.Қодированинг мурожаати қонунда белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, ушбу ҳолат юзасидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Риштон туман бўлимига тақдимнома киритилди. Ушбу тақдимнома ижроси юзасидан халқ банкининг 2 нафар масъул ходимларига нисбатан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилиб, ушбу қонунбузилиш ҳолатига чек қўйилиб, фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди.
Ер ҳамда уй-жойга доир қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан келиб тушган мурожаатларнинг кўп қисми Кадастр агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда маҳаллий ҳокимликларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан бўлиб, жойларда Уй-жой кодекси,
Ер кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори ҳамда соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилганликларини кўрсатади.
Хусусан, бошқарма томонидан Қува тумани, Ўзбекистон МФЙ, Беруний кўчаси, 6-уйда яшовчи фуқаро И.Каримованинг савдо дўкони давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиб қўйилиб, 20 миллион сўм миқдордаги компенсация пул маблағлари тўланмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан Қува тумани ҳокимлигига 2021 йил 29 январь куни бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритилди ҳамда ушбу маблағларни ундирилиши таъминланди.
Кўриб чиқилган мурожаатлар (шикоятлар) нинг 74,1 % ўз исботини топганлиги, соҳа мутахассислари томонидан унумли (ижодий) меҳнат қилмаганликлари, иш берувчи томонидан ходимларнинг меҳнат самарадорлиги кўрсатгичлари профессионал даражада бошқарилмаганлигидан далолат бермоқда.
Адлия органлари томонидан мурожаатларни кўриб чиқилиши натижасида давлат органлари ва ташкилотларига жами 89 та тақдимнома, судларга 311 млн. 768 минг сўмлик 144 та даъво аризалари киритилиб, мурожаат муаллифларининг жами 686 млн 553 минг сўм пул маблағлари ундирилиши таъминланди.
Бундан ташқари, кўрилган ҳуқуқий чоралар натижасида жами
34 нафар мансабдорларнинг интизомий, 3 нафар шахсларнинг маъмурий жавобгарлик масалалари ҳал этилиб, маъмурий органларининг 2 та ҳужжати ижроси тўхтатилди.
Шунингдек, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддасига асосан ҳар чоракда мурожаатлар мурожаатлар билан ишлашнинг умумий кўрсаткичлари, мурожаатларда тез-тез кўтарилган масалалар, мурожаатларни кўриб чиқиш якунлари бўйича аниқланган асосий камчиликлар ва қоида бузарликлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлат манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш бўйича таҳлил қилиниб, тизим идоралари ва тегишли ташкилотларга таҳлилий маълумотлар етказилиб келинмоқда.
Жумладан, ҳисобот даврида ўтказилган таҳлилларга кўра бошқарма
ва унинг тизимидаги идораларга келиб тушган мурожаатлар аксарияти меҳнат низолари, ойлик иш ҳақи, коммунал тўловлар ҳамда ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан бўлганлиги аниқланиб, маъсул ташкилотларга соҳага доир кўплаб шикоятлар келиб тушаётганлиги ҳамда уларни олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланганлиги маълум қилинади.
Ташкилий-назорат ва
таҳлил ишлари бўлими
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 30 март куни Фарғона шаҳар, Ал-Фарғоний марказий боғида “Муаммо ва ечим” шиори остида “Адлия сайли” ҳуқуқий, маданий ва маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирга 20 дан ортиқ давлат органлари ва ташкилотлари жалб этилди. Тадбирда адлия бошқармаси, давлат хизматлари маркази, бандлик органлари, пенсия жамғармаси, Ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази, соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Темурбеклар мактаби ва юридик техникуми, хусусий нотариуслар, адвокатлар, “Мадад” ННТ ҳуқуқий маслаҳат бюроси, ННТ шаклидаги корейс, немис, слявян, татар, тожик, қирғиз ва турк миллий маданий марказлари, халқ ҳунармадчилик марказлари иштирок этди.
Мутасаддилар томонидан аҳолининг уй-жой, ижтимоий нафақалар, кредит ва микроқарз олиш тартиби, ер участкаси олиш ногиронларга берилган имтиёзлар, ногиронликни белгилаш ва тиббий-ижтимоий меҳнат экспертизаси, иш билан таъминлаш, ҳақи ундириш ва бошқа меҳнат муносабатлар, уй-жой, шунингдек ихтисослаштирилган уйлар (ётоқхона, интернат, болалар уйлари ва бошқа маҳсус уйлар) билан таъминлаш, ер майдони ажратмаслик ёки асоссиз олиб қўйиш, ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, аҳоли уй-жойларини таъмирлаш масалалари бўйича саволларига батафсил тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 400 дан ортиқ аҳоли вакиллари томонидан конституция ва қонунларни билиш юзасидан адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган тестлар ечилиб, ғолиб иштирокчилар бошқарманинг эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
500 га яқин фуқароларга бугунги кунда долзарб бўлган ҳуқуқий ахборот материаллари, яъни флаер, буклет ва ҳуқуқий қўлланмалар тарқатилди.
Бундан ташқари Юридик техникум ўқувчилари томонидан “Street law” лойиҳаси доирасида марказий боғ ва шаҳар Деҳқон бозори ҳудудида аҳолига ёшлар ўртасидаги жиноятчиликни олдини олиш, уларни оммавий маданият ва бошқа ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, тадбиркорликка кенг жалб этиш ҳамда китобхонлик маданиятини шакллантириш ва уларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳозирги кунда ёшлар берилаётган кенг имкониятлар юзасидан тушунтиришлар берилиб, флаер ва буклетлар тарқатилди.
Тадбир давомида ташриф буюрувчилар шаҳар маданият бўлими, Ёшлар иттифоқи вилоят бошқармаси, милллий маданий марказлар ходимлари томонидан ижро этилган қўшиқ ва рақслар ҳамда Темурбеклар мактаби ўқувчилари томонидан ижро этилган кўргазмали чиқишлар сайл иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.
«Бюрократияга яна бир жиддий зарба» - Адлия вазири ўринбосари президентнинг бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича фармони ҳақида
Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев президентнинг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони туфайли аҳолига яратиладиган енгилликлар ҳақида фикр юритди.
Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш масаласига Адлия вазирлиги ўз фаолиятининг устувор вазифаларидан бири сифатида эътибор беради.
Вазирлик томонидан олиб борилган тадқиқот, ўрганишлар, фуқаролар мурожаатларининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни қисқартириш, давлат хизматини олишда фуқароларга юқори даражада қулайликни таъминлаш зарур. Бунинг учун вазирлик хорижий тажриба ва тенденцияларни эътиборга олган ҳолда такомиллаштирувчи замонавий таклифларни мунтазам ишлаб чиқиб киритиб бормоқда.
Бюрократияга қарши курашишда энг катта ғов бюрократлар ва бюрократик тартиб-таомилларнинг ўзидир.
Ҳуқуқ ижодкорлиги ўз мазмун-моҳиятига кўра ижобий маънодаги бюрократик жараён ҳисобланади. Бирор-бир ғояни лойиҳа шаклида алоқадор вазирлик ва идораларга киритар экансиз, уни ҳимоя қилишингиз, уларни ишонтиришингиз керак бўлади.
Энди тасаввур қилинг, лойиҳангизда ўша вазирлик ва идораларда мавжуд бўлган аслида кераксиз, идоравий манфаатга хизмат қиладиган, коррупциявий хатари бор ваколатлар ва тартиб-таомилларни бекор қилишни таклиф этяпсиз. Улар буни қандай қабул қилади? Бундай паллада қарор қабул қилувчининг позицияси, иродаси ўта муҳим аҳамиятга эга.
Бюрократияга қарши курашиш, уларни қисқартириш нима учун зарур? Жавоби кундек равшан бўлса-да, аниқроқ тасаввур қилиш учун айрим маълумотларга тўхталсак.
Жаҳон банки тадқиқотига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда йирик корхоналар раҳбарлари вақтининг 31 фоизи, кичик корхоналар раҳбарлари вақтининг 26 фоизи бюрократик масалаларни ҳал қилиш, давлат органлари ҳамда ҳокимликлар билан муносабатларга киришиш учун сарфланаётгани қайд этилган. Ваҳоланки, ушбу вақт самаралироқ тарзда, масалан, ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга, иш самарадорлигини оширишга ва корхоналар тушумларини ошириш масалаларига сарфланиши мумкин эди.
Экспертларнинг фикрига кўра, дунё бўйича бюрократик қоидаларга риоя этишга сарфланадиган харажатлар жаҳон ЯИМнинг 17-20 фоизини ташкил этади. Хусусан, АҚШда ЯИМнинг 17 фоизини, яъни 3 трлн долларни ташкил этади.
Давлат раҳбарининг куни кеча қабул қилган «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони бу соҳадаги тизимли изчил сиёсатнинг ифодаси бўлди.
Фармон маъмурий тартиб-таомилларда аҳоли, тадбиркорлик субъектларининг манфаатларига кўпроқ хизмат қиладиган муҳим қоидаларни қамраб олган. Фармон ўз мазмун-моҳиятига кўра бюрократияга қарши курашнинг сифат жиҳатдан иккинчи босқичининг ҳуқуқий асосини яратди дейишимиз мумкин.
Бу йўналишда биринчи босқич Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил декабрда қабул қилинган «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори бўлди.
Ушбу қарорнинг ижроси таҳлил қилингач, давлат билан фуқаролар ва бизнес ўртасидаги аҳамиятини йўқотган тартиб-таомилларни янада соддалаштириш эҳтиёжи мавжудлиги аниқлашди. Шу нуқтайи назардан келиб чиқиб қайд этилган фармон лойиҳаси ишлаб чиқилди ва киритилди.
Фармон билан ушбу ҳолатларга барҳам бериш, давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор принципал янгиликлар, қоидалар жорий этилмоқда.
Хусусан, 130дан ортиқ маъмурий тартиб-таомиллар енгиллаштирилмоқда, 460дан ошиқ қонун ҳужжатларида кўрсатилган 18 турдаги ҳужжатлар ва маълумотлар давлат органлари томонидан фуқаролардан талаб қилиниши бекор қилинмоқда. Эндиликда давлат органлари бу ҳужжатларни ваколатли давлат ташкилотидан (10та ташкилот) «Электрон ҳукумат» платформаси орқали олиши зарур.
Натижада йилига ўртача 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро овора бўлишининг олди олинади ва уларнинг 22 млрд сўмдан ортиқ маблағи тежалади ҳамда ушбу маблағлар фуқароларнинг ўзида қолишига эришилиши прогноз қилинмоқда.
Биргина наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги бўйича маълумотнома олишда 276 мингдан ортиқ фуқаро овора бўлиши олди олинади ва уларнинг 4 млрд сўмдан ортиқ маблағи тежалади ёки фуқароларнинг руҳий касаллиги ҳақида маълумотнома олишда 300 мингга яқин фуқаро овора бўлиши олди олинади ва уларнинг 4,5 млрд сўм маблағи тежалиши кутилмоқда.
Фуқаролардан давлат ташкилотлари талаб қилиши мумкин бўлмаган ҳужжатлар рўйхатида шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати, меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари кабилар ҳам бор. Буларнинг бекор бўлаётганининг аҳамиятини қисқа изоҳ билан тушунтириш мушкул.
70-80 йиллик, баъзилариники ундан ҳам кўп йиллик «стаж»га эга бу ҳужжатларни талаб қилиш тўхтайди – оворагарчиликлардан иборат катта бир тарихга якун ясалмоқда. Давлат ва фуқаро муносабатларида аслида бу инқилобий қадам.
Биз яқин ўтмишда давлат хизматлари соҳасини тубдан ислоҳ қилишда «фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» деган принципни эълон қилиб, амалда ижросини таъминлашга ҳаракат қилаётган эдик. Эндиликда янги «фуқаролар эмас, давлат органлари ҳаракатланади» принцип лойиҳаси устида ишлаб, фуқароларга имкон қадар виртуал давлат хизматлари кўрсатиш бўйича бош қотирмоқдамиз. Зеро, бу пандемиянинг давлат хизматларига қўйган чақириқларидан бири.
Шунингдек, 28 турдаги давлат хизматлари натижасини фуқаролар ва тадбиркорлар ўзларининг хоҳишига кўра, почта алоқаси орқали олишлари мумкин. Почта алоқаси хизматининг жорий этилиши аҳоли харажатларини камида 2 бараварга қисқартиришга, аҳолининг давлат органларига бир неча марта овора бўлиб келиб-кетишининг олдини олишга хизмат қилади.
Фармонга кўра, 2021 йил 1 майдан хорижга чиқиш биометрик паспортини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиб олиш мумкин бўлади.
Фуқароларни маълум маънода оворагарчиликка олиб келаётган масалалардан бири бу – уларни жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга қўйиш бўлган бўлса, жорий йил 1 июндан бошлаб 16 ёшга тўлган шахсларга ID-карта беришда улар бир вақтнинг ўзида солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилади ва жамғариб бориладиган пенсия тизимида рўйхатдан ўтказилади. Аниқ рақамларга тўхталадиган бўлсак, 2020 йилда давлат хизматлари марказларига 338,7 минг нафар фуқаро жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга қўйиш бўйича мурожаат қилган.
Фармон билан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланиши, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларни идентификация қиладиган алоҳида рақамларни юритиш тақиқланиши белгиланди. Мазкур тартибнинг амалга оширилиши, нафақат коррупция ва бюрократияга қарши муҳим аҳамиятга эга, балки статистика аниқ бўлиши, ижтимоий сиёсатнинг манзиллилигини таъминлашда ҳам ижобий таъсир қилади.
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг асосий иштирокчиларидан бири бу юридик шахслар ҳисобланади. Уларнинг ташкил этилиши, рўйхатдан, қайта рўйхатдан ўтказилиши ҳуқуқий муносабатларда муҳим мазмунга эга. Бу жараён қанчалик пухта тартибга солинса, турли низоларнинг олдини олишга ҳам хизмат қилади. Мазкур жараённи тартибга солишда ягона ёндашувларни, «ўйин қоидалари»ни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш зарур. Фармон билан Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ягона ваколатли орган этиб белгилангани ушбу бўшлиқни тўлдиради.
Сўзимиз сўнгида фуқаролардан бир илтимосимиз бор.
Ҳурматли фуқаролар, Адлия вазирлиги давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, маъмурий тартиб-таомилларни мақбуллаштириш йўналишида кенг қамровли, чуқур изланиш ва ўрганишларда давом этади. Сиздан бу борада таклиф-мулоҳазалар бўлса av11@adliya.uz манзилига тақдим этишингизни сўраймиз.
Маълумки, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган.
Қонун лойиҳасида ҳар бир шахснинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан кафолатланган виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқини таъминлашга оид муносабатлар тартибга солинган.
Қонун лойиҳасининг асосий мақсади ҳамма учун виждон эркинлигини кафолатлаш, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини таъминлаш, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаслик, ҳар бир шахснинг диний эътиқоди эркинлигини тўлиқ таъминлаш, шунингдек, динлараро ва миллатлараро тотувликни сақлаш мақсадида ваколатли давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Қонун лойиҳасида қуйидаги асосий янгиликлар назарда тутилган:
қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган муносабатлар тўғридан-тўғри амал қилувчи ягона қонунга бирлаштирилди;
виждон эркинлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва принциплари ўрнатилди;
соҳада ваколатли бўлган давлат органларининг вазифа ва функциялари чегараси аниқ белгилаб берилди;
диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилди, хусусан, тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилди, уларни нотариал ва бошқа кўринишларда тасдиқлашга оид талаблар бекор бўлди, давлат хизматлари тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилди, рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари аниқ белгиланди.
Қуйидаги тартибларларнинг бекор бўлаётганлиги мамлакатимизда виждон эркинлигини таъминлашга жиддий қадам қўйилганлигидан далолат беради:
фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов олиб ташланмоқда;
диний ташкилотни тузишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиби бекор бўлмоқда;
диний ташкилотни тузиш ташаббускорларининг сони 100 нафардан 50 нафарга қисқартирилмоқда;
диний таълим муссасаларида диний таълим берувчи шахсларга марказий бошқарув органининг розилигини олиш талаби бекор бўлмоқда;
диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишнинг 3 ойлик муддати 1 ой этиб белгиланмоқда;
диний ташкилотнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва уставидан дубликат олиш тартиби бекор бўлмоқда.
Таъкидлаш лозимки, қонун лойиҳаси билан ўрнатилаётган қоидалар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари талабларига тўлиқ мос келади.
Лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида халқаро ҳуқуқ нормалари, ривожланган хорижий давлатларнинг соҳага оид тажибалари ўрганилди, таҳлил қилинган ва улардан фойдаланилган ҳамда хорижий экспертларнинг фикрлари инобатга олинган.
Ушбу Қонуннинг янги таҳрирда қабул қилинишини жамиятимизда диний бағрикенгликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларга яққол мисол бўла олади деб ўйлайман.
Фарғона вилоят адлия бошқармасининг
Нодавлат нотижорат ташкилотлари
бўлими бошлиғи Х.Умаров
Фарғона вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида жорий йил 12 март куни барча туман (шаҳар)лардаги маҳаллаларда “Ҳуқуқий ахборот куни” тадбирлари ташкил қилинди.
Ушбу тадбиримизда адлия бошқармаси, судлар, ҳокимлик, давлат хизматлари маркази, бандлик органлари, хусусий нотариуслар, адвокатлар, “Мадад” ННТ ҳуқуқий маслаҳат бюроси, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимлари, тижорат банклари, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимлари ва бошқа ташкилот масъуллари иштирок этишди.
Бевосита бугунги ўтказилган тадбирлар давомида вилоят бўйича
1961 дан ортиқ аҳоли вакиллари иштирок этган бўлса, 140 нафар фуқароларнинг мурожаатлари адлия органлари иш юритувига қабул қилинди, 1890 нафар фуқароларга (уй-жой, ижтимоий нафақалар, кредит олиш, ер участкаси олиш ва бошқалар) адлия бошқармаси, адвокатлар, нотариуслар, ФҲДЁ органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 121 нафар фуқароларимизга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди, 33 та нотариал ҳаракатлар маҳаллаларнинг ўзида амалга оширилди, бандлик органлари томонидан 19 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди ва 101 нафар ишсиз аёллар ва ёшларга ишга жойлашиш юзасидан йўлланмалар берилди, банкларга кредит ажратиш юзасидан
17 та мурожаат қабул қилинди.
1961 га яқин фуқароларга бугунги кунда долзарб бўлган ҳуқуқий ахборот материаллари, яъни флаер, буклет ва ҳуқуқий қўлланмалар тарқатилди.
Бундан ташқари тадбир давомида фуқароларда қонунларга ҳурмат руҳини янада ривожлантириш мақсадида судьялар томонидан 18 та сайёр суд жараёнлари ҳам ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг
15 прим 2-моддасига мувофиқ Фарғона вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг 2021 йил 24 февралда бўлиб ўтган 2-сон мажлиси баённомасига асосан:
Фарғона шаҳрида хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Бабабекова Шохида Шухратбековнанинг (лицензия FA 0017, 21.04.2020 й.) лицензияси 2021 йилнинг 25 февралдан 1 ой муддатга тўхтатилди;
Бувайда туманида хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Исмоилов Элёр Алиқўзиевичнинг (лицензия FA 0038, 21.04.2020 й.)
лицензияси 2021 йилнинг 25 февралдан 1 ой муддатга тўхтатилди
Бошқарма биносини капитал таъмирлаш ишлари учун барча лойиха смета хужжатларини тайёрлаш лот 7084976 http://dxarid.uzex.uz/ru/competitive/lot/7084976/
Медиация фуқароларнинг ҳуқуқий муносабатларидаги баҳс-мунозараларда, индивидуал меҳнат мунозаралари ва оиладаги ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланади. Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонуни 2019 йилнинг
1 январидан кучга кирди.
Медиация нима ва нима учун уни "юмшоқ ҳуқуқ" элементи деб аташади?
Тарихга назар. Қонунни ривожлантириш тарихида Вавилон, Қадимий Греция ва Қадимий Римда медиацияни қўллаш қайд этилган. Рим ҳуқуқида Юстиниан кодексидан бошлаб (милоддан аввалги VI аср) баҳс-мунозараларни ҳал қилиш учун воситачилик тан олинган. Медиация технологияси асосан савдода қўлланилган. Римликлар баҳс-мунозараларни ҳал қилувчи мутахассисларни «medium»-«воситачи» сўзи билан ифодалашган. Воситачиларга алоҳида ҳурмат билан муносабатда бўлишган. Уларни доҳийлар ва руҳонийлар билан бир қаторга қўйишган. Замонавий тушунчаларда медиация XX асрнинг иккинчи ярмида АҚШ, Австралия ва Буюк Британияда ривожлана бошлаган. Европада медиаторлар оилавий мунозараларни ҳал қилишга жалб қилинган.
Медиация нима? Умуман олганда, медиация - баҳс-мунозараларни учинчи бетараф томон иштирокида тартибга солишга доир ҳуқуқий технология. Ушбу йўналиш ўзининг маълум бир шартлари ва тамойилларига эга. Масалан:
• томонларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
• ихтиёрийлик;
• ўзаро ҳурмат;
• конфиденциаллик;
• жараённинг шаффофлилиги;
• медиаторнинг холислиги.
Медиация қачон қўлланилади? Медиация суддан ташқари тартибда, баҳс-мунозарани суд тартибида кўриб чиқиш жараёнида, суднинг қарор чиқариш учун зални тарк этишидан олдин. Агар гап Ҳакамлик суди ҳақида кетаётган бўлса, шакл худди шундай бўлади. Шуни эсдан чиқармаслик лозимки, медиацияда иштирок этиш факти айбга иқрор бўлишнинг исботи ҳисобланмайди!
Медиация иштирокчилари. Жараён иштирокчилари - томонлар ва медиатор. Томонлар шунингдек ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар бўлиши мумкин. Томонлар ҳам медиаторлар каби икки нафар ва ундан кўп бўлиши мумкин.
Медиатор ким? Медиатор икки томонидан баҳс-мунозарани тартибга солиш учун жалб қилинувчи шахс. Жараённи ўтказишда воситачи мустақил ва холис бўлади. Воситачининг иши томонлар манфаатига қараб олиб борилади. Воситачилар икки тоифага бўлинади:
• профессионал воситачилар - Ўзбекистон Адлия вазирлиги дастури бўйича таълим курсини ўтовчи шахслар;
• нопрофессионал воситачилар - 25 ёшдан ошган, медиатор бўлиш истагини билдирган шахслар (улар хоҳишларига кўра Адлия вазирлиги қошида махсус таълим курсини ўташлари мумкин).
Профессионал медиаторни қандай топиш мумкин? Агар сизга профессионал воситачи керак бўлса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ёки Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрининг адлия бошқармалари сайтларига киришингиз мумкин. У ерда профессионал воситачилар реестри тақдим этилган. Реестрда медиаторнинг исми ва фамилияси, контактлари, медиация соҳаси ва воситачининг жараённи олиб бориш тилига доир маълумотлар кўрсатилган.
Медиатор хизматлари учун қандай ҳисоблашилади? Таъкидлаш жоизки, нопрофессионал воситачилар фаолияти беминнат олиб борилади, профессионал воситачилар фаолияти эса - тўлов асосида ёки беминнат. Агар нопрофессионал мутахассис ишлаётган бўлса, у ҳолда унинг жараён ўтувчи жойга келиш ва кетиш, яшаш ҳамда овқатланиш харажатлари қопланиши мумкин. Ким ва қанча тўлаши томонлар келишувига боғлиқ. Одатда харажатлар томонлар орасида тенг иккига бўлинади. Агар медиатор жараённи ўтказишдан воз кечса, у дастлабки тўланган пул воситаларини қайтаришга мажбур.
Медиация жараёни қанча вақт олади? Қонунга мувофиқ жараён 30 кундан ортиқ давом этмайди. Бироқ зарурат туғилганда томонларнинг ўзаро келишуви асосида муддатни яна 1 кундан 30 кунгача узайтириш мумкин.
Медиациянинг ижобий ва салбий томонлари. Жараён - мутлақо ихтиёрий ва келишув асосида. Томонлар воситачи ёрдамида барчасининг "+" ва "-"ларини ўйлаб кўриш имконига эга бўлишади. Сиз ўзингиз истаган натижага суд оворагарчиликларисиз эришишингиз мумкин. Ушбу технология деярли салбий жиҳатларга эга эмас. Медиацияни анъанавий суд жараёнига таққослаш мумкин, унда ҳам қайси томоннинг ҳуқуқий далили кўпроқ ва ишончли бўлса, медиатор ўша томонни ғолиб деб эълон қилади.
Мирзаабдулла ПАРПИЕВ
Фарғона вилояти Учкўприк туманида
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
Тошлоқ туман адлия бўлимига фуқаро М.Саттиева 2005 йилда туғилган ўғли Мирзаев Хасанбой Тавакал ўғлига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.
Мазкур мурожаат юзасидан адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон тумалараро судига у ёки бу онадан туғилганлик фактини белгилаш тўғрисида даъво аризаси киритилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон тумалараро судининг 2020 йил
23 декабрдаги ҳал қилув қарори билан адлия бўлимининг даъво аризаси қаноатлантирилди.